Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бугун, 3 октябрь санасида Pepsi Суперлигада 25-тур баҳслари давом эттирилмоқда.

Фото: ПФЛ матбуот хизмати

Фото: ПФЛ матбуот хизмати

Жумладан, Суперлигада қолиш учун курашаётган «Қўқон-1912» ҳамда АГМК жамоалари Қўқонда ҳисоб-китоб қилишди. 41-дақиқада ҳисобни АГМК футболчиси Музаффар Музаффаров очди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Суҳроб Бердиев ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга якуний нуқтани эса АГМК футболчиси Азамат Исроилов қўйди. У 87-дақиқада гол киритиб, жамоасининг сафардан ғалаба билан қайтишини таъминлади.

Чемпионлик учун кучли олтиликда кураш олиб бораётган «Металлург» эса ўз уйида «Пахтакор»га қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилиб кўрди, бироқ уларнинг уруниши омадсиз якунланди. «Пахтакор» сафарда тўп сурганига қарамай, мезбонлар дарвозасига жавобсиз учта гол урди. Голлардан иккитасига Игорь Сергеев муаллифлик қилган бўлса, яна бир гол Фаррух Сайфиев номига ёзилди.

Турнинг сўнгги ўйини Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Унда чемпионлик учун курашаётган Миржалол Қосимов бошчилигидаги «Бунёдкор» Илҳом Мўминжонов бошлиқ «Навбаҳор»ни қабул қилмоқда.

Pepsi Суперлига. «Локомотив» ва «Насаф»дан ғалаба, «Сўғдиёна» эса «Нефтчи»га жавобсиз 3 та гол урди

Pepsi Суперлига

25-тур беллашувлари

3 октябрь, чоршанба

«Қўқон-1912» – АГМК 1:2

Голлар: 1:0—41 Музаффар Музаффаров, 1:1—70 Суҳроб Бердиев, 1:2—87 Азамат Исроилов.

«Металлург» – «Пахтакор» 0:3

Голлар: 0:1—43 Фаррух Сайфиев, 0:2—69 Игорь Сергеев, 0:3—90 Игорь Сергеев.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?