Ўзбекистон бир қатор халқаро ҳужжатларни ратификация қилди, деб ёзади Norma.
Мазкур ҳужжатлар сирасига:
- Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь). Унда аъзо давлатларнинг иқлимдаги глобал салбий ўзгаришларга қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари қайд этилган. Битимда ердаги ўртача ҳарорат ошишига йўл қўймаслик (саноат ривожлангунгача бўлган давр билан солиштирганда 2˚С дан паст, имкон қадар – 1,5˚С дан юқори эмас), парник газлари чиқаришни чеклаш ва иқлимдаги ўзгариш оқибатларига қарши курашишда молиявий маблағларни консолидациялаш назарда тутилган.
- Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти Устави ва Тартиб-қоидалари. Ислом мамлакатларининг стандартлар ва метрология институти (The Standards and Metrology Institute for the Islamic Countries, SMIIC) мақоми ва фаолиятининг асосий жиҳатларини белгиловчи асосий ҳужжатлардир. Ушбу орган Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида фаолият юритади, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида савдо ҳамкорлигини ривожлантириш учун янги стандартларни ишлаб чиқиш ва амалдагиларни улар ўртасида келишиш бўйича иш юритади.
- Ислом ҳамкорлик ташкилоти Уставига киритилган тузатиш киради.
Изоҳ (0)