Бугун, 3 октябрь санасида Грузиянинг Батуми шаҳрида Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президентлигига сайловлар бўлиб ўтди. FIDE президенти лавозимини Россия федерацияси бош вазирининг собиқ ўринбосари Аркадий Дворкович эгаллади. Бу ҳақда «Sports.ru» хабар берди.
Дворкович сайловда FIDE вице-президенти Георгиос Макропулосни ортда қолдирди. Учинчи номзод британиялик Найжел Шорт эса сайлов олдидан Дворкович фойдасига ўз номзодидан воз кечди. Халқаро шахмат федерациясини 2018 йилга қадар россиялик Кирсан Илюмжинов бошқариб келди. У ташкилотга 1995 йилдан бошлаб раҳбарлик қилди. Илюмжинов FIDE’нинг ахлоқ қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб вазифасидан четлатилганди.
Таъкидлаш жоиз, FIDE’га 1924 йилда асос солинган, Халқаро ташкилотга ҳозирда 189 мамлакат аъзо.
Изоҳ (0)