«Ўзавтосаноат» АЖ GM Uzbekistan «Шаҳрихон-Авто Ravon» АЖ билан дилерлик келишувини бекор қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Келишувни бекор қилинишига дилерлик маркази томонидан тизимли равишда келишув шартларининг бузиб келиниши, GM Uzbekistan автомобиллари савдосида шаффофликнинг мавжуд эмаслиги, иш жараёнида коррупцияга йўл қўйишлик, автомобилларни сунъий бронлаш, харидорлар ўртасида талаб катта бўлган автомобилларни «ёпиқ гаражларда» сақланиши, расмий нархларнинг очиқ маълумот тарзида мавжуд эмаслиги, шартнома тузиш учун мавжуд бўлган автомобиллар ҳақида ёлғон маълумотлар берилиши, фаолият юритмайдиган call-марказ, ходимларнинг дилерлик марказлари стандартларига номуносиблиги сабаб бўлди.
Компания ана шундай қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўяётган дилерлик марказларини аниқлаш борасида ишларни давом эттиради.
Агар сиз дилерлик марказларида ана шундай қонунга хилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз ёки сиздан автомобиль учун қўшимча пул талаб қилишса, дарҳол 71 141 77 77 рақамлари орқали GM Uzbekistan call-марказига ёки Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 10-07 ягона ишонч рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин. Барча қонунга хилоф ҳаракатлар алоҳида назоратга олинган.
Изоҳ (0)