Кеча, 25 сентябрь санасида Германия бундеслигасининг 5-тур баҳслари бошланди. Тур доирасида 4 та беллашув бўлиб ўтди.
Жумладан, «Шальке-04» жамоаси сафарда «Фрайбург»га қарши майдонга тушиб, 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Мусобақа пешқадами «Бавария» эса ўз уйида «Аугсбург»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Мезбонларнинг голига Арен Роббен муаллифлик қилган бўлса, меҳмонларнинг жавоб голи Феликс Гёце номига ёзилди.
Бугун тур доирасида бешта ўйин бўлиб ўтади. Хусусан, «Байер Леверкузен» жамоаси сафарда «Фортуна» билан кураш олиб борса, «Боруссия Д» эса ўз майдонида «Ньюрнберг»ни қабул қилади.
Бундеслига
5-тур беллашувлари
25 сентябрь, сешанба
«Вердер» – «Герта» 3:1
Голлар: 1:0 – 11 Харник, 2:0 – 45 Велкович, 2:1 – 53 Дилросун, 3:1 – 66, пенальти Крузе.«Фрайбург» – «Шальке-04» 1:0
Гол: 1:0 – 52 Нидерлехнер.«Ганновер» – «Ҳоффенҳайм 1:3
Голлар: 0:1 – 20 Бренет, 0:2 – 49 Кадержабек, 1:2 – 55, пенальти Фюллкруг, 1:3 – 90 Белфодил.«Бавария» – «Аугсбург» 1:1
Голлар: 1:0 – 48 Роббен, 1:1 – 86 Гёце.26 сентябрь, чоршанба
Изоҳ (0)