Олдинроқ Тошкентда Turon Telecom интернет-провайдери мижозлари бир неча соатга интернетсиз қолгани хабар қилинган эди. Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларда серверлар ёниб кетгани маълум қилинган эди.
Провайдер вакили тармоқдаги муҳокамаларга аниқлик киритиш мақсадида изоҳ бериб ўтди. Унинг хабар қилишича, серверларни совутиш тизимида узилиш рўй берган.
«Ҳурматли абонентлар! Серверларни совутиш тизимида узилиш рўй берди, ҳарорат кўтарилиб, ёмон воқеа рўй берди. Бунинг бари босқичма-босқич тикланмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади изоҳда.
Изоҳ (0)