Бир ойдан камроқ вақт ичида Tesla’ни аллақачон бешинчи раҳбар тарк этади — халқаро харидлар ва таъминот бўйича вице-президент Лиам О’Коннор корпорациядан кетмоқда. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Bloomberg агентлиги хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Tesla О’Коннорни 2015 йилнинг мартида Apple’дан ўзига оғдириб олганлиги таъкидланмоқда.
Аввалроқ сентябрда бош бухгалтер Дейв Мортон, кадрлар бўлими раҳбари Габриэль Толедано ва халқаро молия бўйича вице-президент Жастин Маканир Tesla’ни тарк этган эди. Август ойи охирида коммуникациялар бўйича вице-президент Сара О’Браен компанияда ишлашдан бош тортган эди.
Инвесторлар Tesla’дан «топ-менежерларнинг қочаётганлиги»дан ташвишланаётганлиги хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)