«Сирдарёавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти томонидан автосалонга келиш имконияти, вақти бўлмаган, узоқ манзилдаги мижозлар учун уларнинг хоҳишига кўра автомобиль харид қилиш бўйича шартномаларни уларнинг уйларида тузиш имконияти яратилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар бермоқда.
Ҳозиргача ўн нафар фуқаро ана шундай қулайликдан фойдаланди.
«Мижозлар шартнома имзолангандан сўнг етти иш кунида хоҳлаган шаклда тўловни амалга оширади ва мазкур келишув ҳужжатида кўрсатилган муддат ичида ўз автомобилларига эга бўлади. Қолаверса, яқинда салонимизда 45 дақиқа мобайнида харидорга расмийлаштириб беришга мўлжалланган автомобилларни шанба—якшанба кунлари ‘Очиқ осмон остида’ акцияси доирасида сотувга қўйишни ҳам бошладик», — дейди мазкур МЧЖнинг савдо ва маркетинг бўйича мутахассиси Матлуба Худойбердиева.
Изоҳ (0)