Молдавия президенти Игорь Додон 11 сентябрь куни мамлакатдаги вазият бўйича йиғилиш ўтказгани, бироқ унинг бироз вақт шифокорлар назоратида бўлиши лозимлигини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
«Менга ва яқинларимда нисбатан ҳамдардлик, яхши тилаклар билдирганларнинг барчасига ташаккур билдирмоқчиман. Афсуски, яна бир муддат шифокорлар назоратида бўлишим талаб этилади», — дейди Додон.
9 сентябрь, якшанба куни кундузи президент кортежи иштирокида Кишинёв—Калариш трассасида авария юз берди. Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси колоннадаги автомобиллар билан тўқнашиб кетди.
Изоҳ (0)