Жангарилар ва уларнинг Ғарбдаги иттифоқчилари Сурия армияси томонидан гўёки «кимёвий қурол» қўлланилиши билан боғлиқ саҳналаштирилган провокацияни тайёрламоқда. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раис ўринбосари Юрий Швиткин маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Сурияда душман томонларни яраштириш Россия маркази 11 сентябрь, сешанба куни маълум қилишича, Идлиб аҳолисидан келиб тушган маълумотларга кўра, у ерда Сурия армияси томонидан гўёки «кимёвий қурол» қўлланилишини акс эттирувчи саҳналаштирилган провокациянинг съёмкалари бошланган.
Жиср-Эш-Шугурда съёмкаларни ўтказиш учун тонгда Яқин Шарқнинг бир нечта телеканаллари, шунингдек, Американинг етакчи янгиликлар телеканали ҳудудий филиалининг суратга олиш гуруҳлари етиб келган.
«Айнан ИШИД террорчилари ўзларининг Ғарбдаги ҳамкорлари билан саҳналаштирилган кадрларни тайёрлаётганлигига ишончимиз комил. Улар бунда кейинчалик Сурия Араб Республикаси ҳукумат кучларини айблашади. Бироқ, мазкур маълумотларни албатта текшириш зарур», — деди Швиткин.
Изоҳ (0)