12 сентябрь куни АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келади. Делегацияга АҚШ Давлат котиби иқтисодиёт ва бизнес масалалари бўйича ёрдамчисининг биринчи ўринбосари Брайан МакФитерс бошчилик қилади, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати.
Ташриф дастурида Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар, Ташқи савдо, Иқтисодиёт, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликларида музокаралар ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, мазкур учрашувлар чоғида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Изоҳ (0)