Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда Ёшларнинг «Мустақиллик марафони – 2018» лойиҳаси асосида Самарқанд шаҳрида ҳам марафон бўлиб ўтди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар берди.
Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Мустақиллик марафони»да 3000 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Ёшлар шижоатини кўрган фахрий меҳмонлар ҳам улар сафига қўшилишди. Иштирокчилар 3 километр масофани босиб ўтди.
Марафон маҳаллалардаги ёшлар, таълим муассасаларида таҳсил олаётган 16-30 ёшгача бўлган йигит-қизлар ҳамда фахрий кўнгиллилар ўртасида енгил атлетика спорт тури бўйича ўтказиладиган югуриш қоидаларига мувофиқ ўтказилди.
Марафон якунида Ҳамид Олимжон мусиқали драмма театри олдида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)