Шу йил 6 сентябрь куни Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида яшовчи Р.М. «Нодира» МФЙда яшовчи бувиси Т.Э.нинг уйидан 4 400 доллар ва 2,7 миллион сўмни яширин равишда ўғирлаб олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Уни кўриб қолган бувиси қаршилик кўрсатган вақтида Р.М. юзига қўли билан уриб, пулларни талончилик йўли билан олиб кетган.
Кўрилган чоралар натижасида Р.М. ушланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.