Андижон давлат университетида «Товарлар кимёси муаммолари ва истиқболлари» мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси, Олий ҳарбий божхона институти, Ўзбекистон Миллий, Тошкент давлат аграр, Андижон давлат университетлари, Тошкент кимё-технология ҳамда Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтлари олимлари, магистр ва талабалари, шунингдек, Германия, Тожикистон ва қирғизистонлик кимё соҳаси мутахассислари иштирок этган анжуманда мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар, эришилаётган ютуқ ва муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Анжуманда «Товарларнинг кимёвий таркиби асосида синфлаш ва сертификатлаш фанининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни», «Биологик актив субстанциялар олиш соҳасидаги тадқиқотларнинг асосий йўналишлари», «Товарларнинг халқаро код рақамини белгилашда уларнинг кимёвий таркиби асосида синфлашнинг аҳамияти», «Товарлар кимёси фани – кимё фанлари тизимидаги янги фан» каби мавзуларда маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда товарлар кимёси фанини ривожлантириш, мазкур йўналишдаги илмий-тадқиқот ва амалий ишларни янада юқори босқичга кўтариш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олди.
Изоҳ (0)