Маълумки, Шаҳрисабз шаҳрида жорий йилнинг 6—10 сентябрь кунлари Халқаро мақом санъати анжумани ўтказилади. Ушбу анжуманга 75 та давлатдан хорижий меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Анжуманга тайёргарлик ишлари юксак савияда олиб борилмоқда. Хусусан, бир неча ойлар давомида қурилиш, таъмирлаш, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш каби ташкилий ишлар бажарилди. Оқсарой ҳудудида барпо этилган 1 800 ўринли махсус амфитеатр концерт дастурларини ўтказишга тайёр.
Оқсаройнинг халқ билан гавжум кўчалари байрам шукуҳини тараннум этмоқда. Табиат қўйинида қад рослаган меҳмон уйлари, мамлакат тарихи ва маданиятини ифода этувчи махсус саҳна қурилмалари, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўзни қувнатади.
Ҳар куни анжуман ишчи гуруҳининг штаби турли масалалар юзасидан муҳокамалар олиб бормоқда, муаммоли масалалар шу ернинг ўзида бартараф этилмоқда.
Изоҳ (0)