Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия ҳукумати тан олинмаган ДНР етакчиси Александр Захарченконинг ўлдириб кетилишини текширишда ёрдам беришини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости». Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов айтиб ўтди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Бу савол менга эмас, ташқи ишлар вазирлигида бу билан шуғулланишмайди. Бу савол ички ишлар вазирлигига, федерал хавфсизлик хизматига. Ўйлайманки, албатта Россия ҳукуматининг расмий нуқтаи назари ҳам эълон қилинган, бу жиноятни текширишда ёрдам беришимиз айтилган эди», — деди Сиромолотов Россия ДХР етакчиси Александр Захарченконинг ўлимини текширишда ёрдам бериш-бермаслиги ҳақидаги саволга жавобан.

Донецк халқ республикаси раҳбари Александр Захарченко 31 август куни кечқурун Украинанинг Донецк шаҳри марказидаги «Сепар» кафесида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлган эди.

Россия президенти Владимир Путин Захарченконинг ўлдирилишини разиллик деб атади ва террор йўлини танлаганлар низога тинч йўл билан ечим излашни истамаслигини таъкидлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар