Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

25 август куни вафот этган сенатор Жон Маккейн Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трампга «ишора» қолдирган. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Саманта Пауэр айтиб ўтди, деб ёзади «Вести.ru».

Фото: EPA

Фото: EPA

У Twitter’да ёзишича, Маккейн ўз дафн маросимини икир-чикирларигача пухталик билан режалаштирган ва ҳатто таклиф этиладиган кишилар рўйхатини тузган. Шу муносабат билан, деб давом этди Пауэр, сенатор дафн маросимига Украина президенти Пётр Порошенкони таклиф қилгани тасодиф эмас. Бундан ташқари, Маккейн Украина етакчиси НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан ёнма-ён ўтириши кераклиги ҳақида кўрсатма берган.

АҚШнинг БМТдаги собиқ доимий вакили ўзича бундай «ишора»нинг маъносини чақди: «Америка ўз дўстлари ва иттифоқдошлари ёнида қолади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар