Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Бугун, 1 сентябрь санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаларида финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Фото: Ҳасан Пирмуҳаммедов

Ҳозиргина -52 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Жасурбек Латипов финал жангини ўтказди. Жасурбекка ҳал қилувчи жангда филиппинлик Рогеден Ладон рақиблик қилди. Лоден жароҳати сабаб жангни охиригача давом эттира олмади. Ҳакамлар эса 3:1 ҳисобида Латиповнинг ғалабасини кўрсатди.

Шу тариқа Жасурбек Латипов Ўзбекистон номига 16-олтин медални қўшиб қўйди. Бу орқали Ўзбекистон олтин медаль жамғариш бўйича 2002 йилдаги 15 та олтинлик маррадан ўтиб кетди.

Бироз аввал -49 кг вазндаги Ҳасанбой Дўстматов кумуш медалга сазовор бўлганди. Бугун, шунингдек, яна 5 нафар боксчи финал жангида иштирок этади.

  • -56кг: Миразиз Мирзаҳалилов -Хё Нам Жо (Шимолий Корея)
  • -60кг: Шунқор Абдурасулов- Цендбаатар Ерденебат (Мўғулистон)
  • -64кг: Иқболжон Холдоров- Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон)
  • -69кг: Бобоусмон Батуров- Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
  • -75кг: Исроил Мадримов- Абилхан Аманкул (Қозоғистон)

Изоҳ
Асосий янгиликлар