Россия, Франция ва Швейцария спелеологлари Ўзбекистондаги Чулбайир тоғли массивига уюштирилган экспедиция чоғида Бойбулоқ ғоридан бир нечта динозавр изларини топди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Podrobno.uz»

Екатеринбург спелеологлари клуби раиси, экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг сўзларига қараганда, экспедицияда 25 нафар спелеолог иштирок этган.

Динозавр излари тасодифан топилган. Экспедициянинг мақсади бир қанча ғор тизимларини бирлаштирувчи йўлларни очиш бўлган.