Сурия Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугунги кунга келиб 150 та тиббиёт муассасасини қайта тиклади. Улардан 26 та поликлиника ва 17 та шифохона таъмирдан чиқарилган. Бу ҳақда 30 август, пайшанба куни республика соғлиқни сақлаш вазирининг ёрдамчиси Аҳмед Хлефауий маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш соҳасида давлат кафолатларини амалга оширишни таъминлаш бўйича тезкор суръатларда тадбирлар ўтказмоқда. Бугунги кунда 150 та тиббий муассасанинг фаолияти қайта тикланган. 26 поликлиника ва 17 та шифохона таъмирдан чиқарилган», — дейди Сурия соғлиқни сақлаш вазирлигининг вакили.
«Соғлиқни сақлаш вазирлигининг барча муассасалари дори-дармон воситалари ва юқори технологик қурилмалар, жумладан, магнит-резонанс томографияси ва ҳаётни сунъий таъминлаб туриш аппаратлари билан таъминланган», — дея таъкидлади у.
Унинг сўзларига қараганда, бошқарма фаолиятининг асосий йўналишларидан бири тиббий муассасаларни малакали кадрлар билан таъминлашдир.
Изоҳ (0)