Нидерландия шарқида мусулмонларга қарши қаратилган терактни тайёрлашда гумонланувчи эркак қўлга олинди, деб ёзади «РИА Новости» мамлакат прокуратурасига таяниб.
43 ёшли гумонланувчи май охирида ҳибсга олинган, унинг иши бўйича дастлабки суд мажлиси 7 сентябрга белгиланган.
«Текширув эркак мусулмонларга қарши зўравонликни ўринли деб ҳисоблаши ва гўёки бунга тайёрлангани ҳақидаги маълумот муносабати билан бошланди», — дейилади прокуратура хабарида.
Бундан ташқари, прокуратура унда портловчи модда бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам ахборот олган. Тинтув чоғида гумонланувчининг уйидан ўлимга олиб келмайдиган қурол топилган. Хабарда айтилишича, эркакда «аниқ бир ҳужум режаси» бўлганлигини исботловчи далиллар йўқ.
Изоҳ (0)