Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган маҳсулотлар нархларини ўрганишни давом эттирмоқда.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Мамлакат бозорларида 1 килограмм мол гўшти 26 минг сўмдан 42 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархларни Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин — 26 минг сўм.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 килограмм мол гўшти 26-40 минг сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 килограмм мол гўшти 26-39,5 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди.

Тошкент шаҳрининг «Фарҳод», «Миробод», «Юнусобод», «Чорсу», «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида 1 килограмм мол гўшти 28 минг сўмдан 40 минг сўмгача сотилмоқда.

Ўтган ҳафтада энг қиммат нархлардаги мол гўшти фақат «Қўйлиқ» бозорида (43 минг сўм) сотилган бўлса, бу ҳафтада ушбу бозорда гўшт нархи анча арзонлашганини кузатиш мумкин — 28-38 минг сўм. «Миробод» бозорида 28-37 минг, «Юнусобод» бозорида 28-36 минг, «Фарҳод» бозорида 28-40 минг, «Чорсу» бозорида 28-38 минг сўмгачага сотилмоқда.

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти пойтахтнинг «Миробод», «Чорсу» бозорларида — 28 минг сўм. Энг қиммати ҳам Тошкент шаҳар бозорида — 1 килограмм қўй гўшти «Фарҳод» бозорида 43 минг сўм.

Энг арзон товуқ гўшти Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида — 11 минг сўм. Энг қиммат нархда ушбу маҳсулот Фарғона марказий деҳқон бозорида сотилмоқда — 19 минг сўм. Мамлакат бозорида 1 килограмм товуқ гўшти ўртача 14-16 минг сўмдан истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар