Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурия ташқи ишлар вазири Валид Муаллим матбуот анжуманида «Оқ дубулғалар» кимёвий ҳужумни саҳналаштиришда фойдаланиш учун 44 нафар болани ўғирлаб кетганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».

Фото: AFP

Фото: AFP

— «Оқ дубулғалар» деб аталувчи сохта ташкилотнинг яратилиши ортида Британия махсус хизматлари турибди — улар ташкилотга ҳомийлик қилади, уларни бошқаради… Бизнинг маълумотларимизга кўра, улар яқинда кимёвий қурол билан боғлиқ саҳнани қўйиш учун Идлиб ҳудудида 44 болани ўғирлаб кетган, — деди у.

Сиёсатчи таъкидлашича, аввалроқ кимёвий қуролдан фойдаланишга алоқадор сохта ҳолатларни яратиш ортида ҳам Ғарб махсус хизматлари турган.

Ҳозир, Муаллимнинг фикрича, АҚШ Идлибда илгари бошқа вилоятларда амалга оширилган гиж-гижлашларни уюштиришга уринмоқда, бу эса «Жибҳат ан-Нусра» гуруҳи жангариларини ҳимоялаш учун қилинмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар