Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Тожикистон Республикасининг бир гуруҳ давлат ва жамоат арбоблари, маданият, фан ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларини мукофотлаш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда келтирилди.
«Қардош Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, муштарак тарихий мерос, маънавий қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш борасидаги фаол ва самарали фаолияти, мамлакатларимиз орасида ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кўп томонлама стратегик шерикчиликни ривожлантиришдаги хизматлари учун қуйидагилар орденлар ва фахрий унвонлар билан мукофотлансин», — дейилади фармон матнида.
Жумладан, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода, ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан тақдирланди.
Бундан ташқари, қатор арбоблар «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ҳамда «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан мукофотланди.
Изоҳ (0)