Россия президенти Владимир Путин ИИВ, ФВВ, Жазони ижро этиш федерал хизмати ва Тергов қўмитасининг 15 нафар генералини лавозимидан озод этди, деб ёзади «РИА Новости».
Тегишли фармон ҳуқуқий ахборот расмий интернет порталида чоп этилди.
Лавозимидан озод этилганлар орасида ФВВ Томск вилояти бош бошқармаси раҳбари Михаил Бегун, ИИВ Саратов вилояти бош бошқармаси раҳбари ўринбосари Андрей Бойко, Жазони ижро этиш федерал хизматининг Коми Республикаси бўйича бошқармаси раҳбари Игорь Ванеев, шунингдек, Тергов қўмитаси Жанубий ҳарбий округ бўйича ҳарбий тергов бошқармаси раҳбари ўринбосари Дмитрий Василевлар бор.
Бундан ташқари, ФВВ Мурманск вилояти бош бошқармаси раҳбари Владимир Гусев, ФВВ Сахалин вилояти бош бошқармаси раҳбари Денис Илинов, Россия ТҚ Кемерово вилояти тергов бошқармаси раҳбари Сергей Калинкин ҳам лавозимидан озод этилган.
Давлат раҳбари, шунингдек, ФВВ раҳбари ўринбосари Владлен Аксеновни ҳам лавозимидан озод қилди.
Изоҳ (0)