Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги футбол бўйича Ўзбекистон U18 терма жамоаси жорий йилнинг октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Мусобақа доирасида Ўзбекистон U18 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. Жумладан, 10 октябрь куни Ўзбекистонга Франция U18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Бельгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа

Малага, Испания

  • Франция U18 – Ўзбекистон U18 10 октябрь
  • Ўзбекистон U18 – Бельгия U18 13 октябрь
  • Ўзбекистон U18 – Шотландия U18 15 октябрь

Изоҳ
Асосий янгиликлар