Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилоят иқтисодий суди ва туманлараро иқтисодий судлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида 17 267 та иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Журналистлар ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлимида ўтказилган матбуот анжуманида вилоят иқтисодий суди раиси Тиловолди Отабоев маълум қилди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тиловолди Отабоевнинг таъкидлашича, аввал мавжуд бўлган хўжалик судлари ўрнида иқтисодий судлар ташкил этилди ва уларнинг фаолият доираси кенгайтирилди. Мамлакат иқтисодий салоҳиятининг ўсиши ва тадбиркорлик субъектлари сони ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилоятида 5 та туманлараро иқтисодий судлар фаолияти йўлга қўйилди.

Фарғона вилоят иқтисодий судлари томонидан 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида республика бюджетига 5 миллиард сўмдан зиёд давлат божлари ундирилди. Республика бюджетига ихтиёрий тўланган давлат божлари 382 306 885 сўмни ташкил этди.

13159 ариза ва даъво аризалари, яъни барча ишларнинг қарийб 76 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Матбуот анжуманида суд тизимидаги янгилик ва ўзгаришлардан аҳолини ўз вақтида хабардор қилиш, уларнинг ҳуқуқий билимларини шакллантиришда икки соҳа вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар