22 август куни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Адлия вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Президентининг «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган брифинг ташкил этилди. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуо хизмати маълум қилди.
Тадбирда Адлия вазирлиги, ШҲТ бизнес-клуби, Россия ТИВ, Савдо-саноат палатаси, Россия – Ўзбекистон бизнес кенгаши, «Осиё инвест» банки вакиллари, шунингдек, россиялик тадбиркорлик субъектлари иштирок этди.
Маърузачилар қатнашчиларнинг эътиборини тадбиркорлик ва инвестициялар соҳасидаги ўзгаришларга қаратди. Ўзбекистон Президентининг 1 августдаги фармони билан мамлакатда инвестициявий муҳитни тубдан яхшилашга қаратилган давлатга ишончни ҳимоя қилиш тамойили, ер участкаларини давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қоʻйишнинг аниқ ҳолатларини, давлат органининг қарорини фақатгина суд тартибида бекор қилиш тартибларини белгиланиши ва бошқа янгиликлар брифинг иштирокчиларига батафсил тушунтириб берилди.
Брифинг тафсилотлари Россия оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилди.
Изоҳ (0)