Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Киров тумани суди Ольга Черничкина исми аёлни икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш ҳақида ҳукм чиқарди. Аёл ижтимоий тармоқда экстремистик руҳдаги изоҳни жойлаштирган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Судланувчи аёл 2016 йилнинг 13 декабрида «Вконтакте» ижтимоий тармоғига нафрат ва ғазабни қўзғатишга қаратилган изоҳларни жойлаштирган. Суд икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум этиш кўринишида жазо белгилаган.

Хабар берилишича, ўз айбини тан олган аёлнинг изоҳида Кавказ ва Марказий Осиё вакилларига нисбатан зўравонлик ҳаракатларини қўллашга чақирувлар бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар