Бугун, 23 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг спорт гимнастикаси бўйича мусобақалар давом этмоқда.
Спорт гимнастикасининг таяниб сакраш баҳсларида Ўзбекистон номига навбатдаги медални 43 ёшли Оксана Чусовитина қўшиб қўйди. Биринчи ўрин эса Жанубий кореялик 16 ёшли спортчига насиб этди.
Шу тариқа, уч карра Жаҳон чемпиони, Европа чемпиони, Осиё ўйинлари ғолибаси, 7 марта ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Оксана навбатдаги медални ҳам ўзиники қилди.
Изоҳ (0)