Бугун, 23 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида Осиё ўйинларининг таэквондо бўйича мусобақалари давом этмоқда.
-49 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Мадинабону Маннопова финалда таиландлик Вонгпаттанакитга қарши даянга чиқиб, 21:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Шу тариқа Мадина Ўзбекистон ҳисобига умумий 18-медални, шу билан бирга 7-кумушни қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Мадинабону ярим финалда япониялик спортчи Мию Ямадани 14:11 ҳисобида мағлуб этиб финалга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал теннис мусобақаларида Денис Истомин ярим финалга йўл олган эди.
Изоҳ (0)