Бугун, 23 август санасида Индонезиянинг Палембанг шаҳрида ҳам Осиё ўйинлари мусобақалари давом этмоқда.
Жумладан, академик эшкак эшиш спорти бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этяпти. Бироз аввал 2000 метр масофага жуфтлик баҳсларида маррага Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборов биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медалга эга чиққани ҳақида хабар берилганди. Энди эса навбатдаги медалга эга чиқилди.
Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев жуфтлиги финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келди ва Осиё ўйинлари—2018 нинг кумуш медалларини қўлга киритди.
Делегация медаллари сони ҳозирча 16 тага(4 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза) етди. Умумий рейтингда эса Ўзбекистон 7-ўринда!
Изоҳ (0)