Бугун, 23 август санасида Индонезиянинг Палембанг шаҳрида ҳам Осиё ўйинлари мусобақалари давом этмоқда.
Жумладан, академик эшкак эшиш спорти бўйича Ўзбекистон термаси аъзолари ҳам баҳсларда иштирок этяпти. Ҳозиргина 2000 метр масофага жуфтлик баҳсларида маррага Шаҳбоз Холмурзаев ва Шаҳбоз Абдужабборов биринчи бўлиб етиб келиб, олтин медалга эга чиқишди. Ўзбекистонлик жуфтлик 6:48.19 натижа билан биринчи бўлди.
Шу тариқа кун олтин медаль билан бошланди. Ўзбекистон делегацияси бу олтин медалдан сўнг умумий жадвалда 7-ўринга кўтарилиб олди.
Изоҳ (0)