Қурбон ҳайити байрами кунлари Сингапурнинг Indorama компанияси вакиллари Сирдарё вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Indorama Сингапур давлатининг энг йирик компанияларидан бири ҳисобланади. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад замонавий пахта кластери лойиҳасини ташкил этиш истиқболларини ўрганишдан иборат.
Ташриф давомида компания вакиллари Peng Sheng Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси негизида ташкил этилган тажриба-синов пахта экин майдонида ҳамда «Бек кластер» корхонасининг замонавий гидропоника усулидаги иссиқхонасида бўлиб, у ерда олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шунингдек, хорижий инвесторлар вилоятнинг Оқолтин ва Сардоба туманларида ҳам бўлиб, бу ерда ташкил этилиши режалаштирилаётган замонавий усулдаги пахта кластери лойиҳасини ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилишди.
Изоҳ (0)