Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда брендрейдинг – бегона брендларнинг ишғол этилиш ҳолатлари кузатилаётгани ҳақида хабар берди, деб ёзади Spot.

Фото: Spot

Фото: Spot

«Дунёга машҳур қатор брендлар вакиллари Ўзбекистон бозорига киришда брендрейдинг кўринишидаги қийинчиликларга дуч келган. Негаки, уларга аввал бошдан тегишли бўлган брендлар бизнинг «уддабурон» фуқароларимиз номига рўйхатдан ўтган эди», — дейилади хабарда.

Амалдаги қонунчиликда товар белгисининг машҳурлигини белгиловчи аниқ ва тушунарли мезонларнинг мавжуд эмаслиги брендрейдингнинг асосий сабаби сифатида қайд этилди.

«Натижада, юртимиз   фуқаролари номига дунёга машҳур бўлган ва ҳуқуқий ҳимояланган товар белгилари рўйхатга олинмоқда», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Апелляция кенгаши томонидан илгари муайян бренд ҳуқуқи уларга тегишли бўлган шахслар талабига кўра, қатор дунёга машҳур товар белгиларини рўйхатга олиш бўйича аввал берилган гувоҳномаларни бекор қилиш ҳоллари ҳам қайд этилган.

«Соҳадаги тартибсизликларни ўз вақтида аниқлаш орқали фуқаролар (ҳуқуқ эгалари)нинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилишга керакли даражада эътибор қаратилмаяпти», — дейилади хабарда.

Масалан, қоидага кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари даъво тамойили асосида ишламоқда: кимдир уларга мурожаат қилиб, интеллектуал мулк объэктларидаги тартибсизликларни кўрсатиши зарур.

Шунингдек, қонунчиликда виждонли ҳуқуқ эгаларининг манфаатлари бузилиш ҳолатларида, компенсация ундириш бўйича самарали механизмлар кўзда тутилмаган.

«Товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси эгасининг ҳуқуқлари бузилганда, жазо сифатида, энг кам ойлик иш ҳақининг 1 дан 5 даражаги жарима солинади холос. Бу пул етказилган зарар ҳажмига мутлақо тўғри келмайди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, соҳадаги ҳуқуқбузарликларни тўхтатувчи самарали маъмурий ва жиноий жавобгарлик йўқ.

Шу боис, олиб борилган таҳлил якунлари бўйича Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Интеллектуал мулкнинг ишончли ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарор лойиҳаси ҳамда интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» тайёрланди.

Вазирлик томонидан тайёрланган лойиҳаларда интеллектуал мулкнинг ишончли ҳимоясини таъминлашга қаратилган аниқ таклифлар келтирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзбекистон темир йўллари» талабалар учун чипталарга 50 фоизлик чегирма эълон қилди
Дунё
Байден ва Макроннинг кечки овқати Оқ уйга ярим миллион долларга тушди (видео)
Кино
«Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар