Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодисанинг барча иштирокчилари шахси аниқланди. Айримлари ушланди ва ҳозирда воқеа юзасидан кўрсатма бермоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
«Терговга қадар олиб борилаётган текширув ишлари натижасига кўра, жиноят иши қўзғатиш масаласига ойдинлик киритилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Интернет тармоғида Spark ва «Жигули» автомобилларидаги бир гуруҳ шахслар ўртасида содир бўлган ҳодиса тасвирланган видео тарқалди.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларга кўра, ҳодиса шу кунларда Тошкентнинг Қорақамиш даҳасида юз берган. Видеода Spark’нинг ойналари сингани, балонлари пусайиб қолганини, Spark ҳайдовчиси деб тахмин қилинган киши эса ерга ётқизиб қўйилганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)