Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистонда  хорижий капитал иштирокидаги корхоналар сони  6468 тани ташкил этди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Қўмитага кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу кўрсаткич 1195 тага ёки 22,6 фоизга ўсган. Шунингдек, хорижий капитал иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналардан 3528 таси қўшма корхона, 2940 таси эса хорижий корхона ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Тошкент шаҳри 4140 та (64,0 фоиз), Тошкент вилояти 719 та (11,1 фоиз) ва Самарқанд вилоятлари 350 та (5,4 фоиз) ҳиссаларига тўғри келади. Энг кам хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар Хоразм вилояти 54 та (0,8 фоиз), Қашқадарё вилояти 67 та (1,0 фоиз), Навоий вилояти 79 та (1,2 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикасида 97 та (1,5 фоиз) қайд этилди.

Агар фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни иқтисодий фаолият турлари кесимида ушбу маълумотларни 2018 йил 1 август ҳолатига кўрилса, энг кўп саноатда — 2678 та (41,4 фоиз), савдода — 1353 та (20,9 фоиз) ҳамда бошқа фаолият турларида эса 1104 та (17,1 фоиз) ташкил қилинган.

Энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатишда — 89 та (1,4 фоиз), ахборот ва алоқада — 164 та (2,5 фоиз), ташиш ва сақлашда — 190 та (3,0 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги — 247 та (3,8 фоиз), яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда — 272 та (4,2 фоиз) ва қурилишда — 371 та (5,7 фоиз) ташкил қилинган.

2018 йилнинг январь—июль ойларида хорижий капитал иштирокидаги рўйхатдан ўтган янги корхоналарнинг сони 1151 тани ташкил қилган. Бу кўрсаткич эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 736 тага кўпайган ёки 2,8 бараварга ошган.

Россия резидентлари капитали иштирокида 144 та, Туркия — 147 та, Хитой — 137 та, Қозоғистон — 91 та ва Жанубий Корея — 78 та янги корхона рўйхатдан ўтган. Шунингдек, 2018 йил давомида Афғонистон, Ҳиндистон, Германия, Украина, Озарбойжон ва бошқа давлатлар вакиллари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар