Норвегия ҳукумати 2020 йилда тажриба ўтказади ва 400 гиёҳвандга текин героин тарқатади. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бунга Норвегияда гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш оқибатида келиб чиққан ўлим ҳолатларининг Европа бўйича энг юқори эканлиги сабаб бўлмоқда. Расмийлар фикрича, мазкур чора ўлим ҳолатлари ва жиноятчилик даражасини пасайтиради.
Яқиндан бошлаб Норвегияда гиёҳванд моддаларга оид ишлар жиноят сифатида кўриб чиқилмайди, бироқ ҳукумат каннабис ва бошқа гиёҳванд моддаларни қонунийлаштиришни рад этмоқда.
Изоҳ (0)