Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси Чили собиқ президенти Мишель Бачелетни БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари этиб тайинлади, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Бачелет кейинги 4 йил давомида олий комиссар вазифасини бажаради. Ғарб оммавий ахборот воситалари қарор консенсус асосида қабул қилингани ҳақида хабар қилмоқда.
Айни пайтда ушбу лавозимни эгаллаб турган Зайд Раъд ал-Ҳусайн ой охирига қадар вазифаларини бажаради. «Мен Мишель Бачелетнинг бу лавозимга тайинланганидан хурсандман», – дея ўз фикрини билдирган ал-Ҳусайн .
Мишель Бачелет 2 марта (2006–2010 йиллар ва 2014–2018 йиллар) Чили президентлигига сайланган. 2010 йили «БМТ–аёллар» тизимига раҳбарлик қилган.
Бачелет БМТдаги лавозим таъсис этилганидан (1993 йил) буён тайинланган еттинчи комиссар бўлади.
Изоҳ (0)