Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Янгиқўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Туман ҳокимлигида шу муносабат билан ўтказилган йиғилишда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Умар Исмоилов, вилоят ҳокими Хайрулла Бозоров иштирок этиб, ишчи гуруҳ олдида турган вазифаларга тўхталди. Туманни ўрганиш чоғида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар қайд этиб ўтилди.

Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент девони, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Хотин-қизлар қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ислом цивилизацияси маркази, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи ва ОАВ вакиллари кирди.

— Улар сафига вилоят ва туман ташкилотлари масъуллари ҳам бириктирилиб, жами 12 та ишчи гуруҳ ташкил этилди, — дейди туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари Файзулло Самадов. — Мазкур гуруҳлар тумандаги 71 та маҳаллани 6 тадан бўлиб олиб, хонадонма-хонадон юришни бошлади. Ҳар бир гуруҳда штаб ташкил этилган бўлиб, ўрганишлар давомида дуч келинган муаммолар, ечимини кутаётган масалалар умумлаштирилиб, туман ҳокимлигида тузилган марказий штабга етказилади. Марказий штаб эса уларни тегишлилигича туман, вилоят ва республика миқёсига ажратади ҳамда тегишли тартибда ҳал этиш чораларини кўради.

Изоҳ
Асосий янгиликлар