Билли Рей Айрик АҚШнинг Теннесси штатида 2009 йилдан буён қатл этилган илк маҳбус бўлди. Бу ҳақда Tennessean’га таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Айрик 1986 йили 7 ёшли қизни зўрлагани ва ўлдиргани учун судланган. 10 август, жума куни ўлим жазоси инъекция ёрдамида ижро қилинди. Айрик 59 ёшда эди.
Қатл жараёнида ўлдирилган қизнинг оиласи, адвокат ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этган. Айрик 1916 йилдан буён Теннесси штатида қатл этилган 133-жиноятчи бўлди.
Маълум бўлишича, жиноятчи қамоқхонада ўтказган 32 йили мобайнида бир неча маротаба судга ўлим жазосини ижро қилишни тўхтатиб туришни сўраб мурожаат қилган ва ўзини руҳий касал қилиб кўрсатишга уринган.
Охирги марта суд 2014 йили ўлим жазосини амалга оширишни қолдирган.
Изоҳ (0)