Американинг Amazon компанияси вакиллари бугун, 8 август куни Artel корхонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.
«Ушбу компаниянинг Ўзбекистонга ташриф буюришининг асосий мақсади — бу ерда такомиллашган IT тизими ҳамда келгуси ҳамкорликлар учун кенг шароитлар яратишдир», — дейилади хабарда.
Amazon компаниясининг вакиллари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника Рамановская Artel корхонасининг вакиллари билан учрашиб, режалаштирилаётган ҳамкорлик ва бўлажак лойиҳаларни муҳокама қилди.
Ташриф давомида меҳмонлар Artel ишлаб чиқариш базалари ва логистика марказини кўздан кечирди ҳамда тадқиқотлар ва такомиллаштириш маркази бўлмиш R&D бўлими билан яқиндан танишиб чиқди.