Самарқанднинг Каттақўрғон шаҳрида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари сайёр қабул ўтказди. Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Қабулда шаҳардаги барча сектор ва ташкилот раҳбарлари қатнашди. 35 та маҳалладан 200 нафарга яқин фуқаро иштирок этди. Жами 71 та мурожаат қабул қилинди.
Мурожаатларнинг 10 таси ижтимоий муҳофаза, 6 таси соғлиқни сақлаш, 5 таси аҳоли бандлиги, 4 таси йўл хўжалиги, 6 таси кредит олиш, 2 таси газ таъминоти, 7 таси сув таъминоти, 7 таси ободонлаштириш, 9 таси аҳолини арзон уй-жойлар, 9 таси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва 6 таси уй-жой ҳужжатларини расмийлаштирилиш масалаларига оид.
Мурожаатлардан 16 таси тадбирнинг ўзида ҳал қилинди. Қолган 55 та мурожаат бўйича масъуллар тайинланди. Улар мурожаатлар ижроси юзасидан 15 кун муддат ичида вилоят солиқ бошқармаси бошлиғига маълумот тақдим қилади.
Изоҳ (0)