Хабар берилганидек, 5 август, якшанба куни Ламбок оролда 6,9 балли зилзила юз берди. Аввалроқ 80 нафар, кейин 91, бугун эса 142 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилинди. Ер силкинишлари қўшни Бали оролида ҳам сезилган. Қайд этилишича, Балида 2 киши ҳалок бўлган.
Бу бир ҳафта ичида Балида юз берган иккинчи зилзиладир. 29 июль, якшанба куни оролда 6,4 балли ер силкинишлари қайд этилган. Шу куни маҳаллий ҳукумат 10 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган. 30 июль, душанба куни қурбонлар сони 14 тага етган. Мингдан ортиқ бинога зиён етган. Зилзила 7 километр чуқурликда содир бўлган.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Индонезия халқи ва президент Жоко Видодога таъзия изҳор этди.
«РБК» нашри эса мамлакатда зилзила оқибатлари акс этган суратларни тақдим этди.
Изоҳ (0)