Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноят содир этилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Хабар беришларича, Чилонзорнинг Олмазор даҳасида яшовчи С.М. 3 август куни маст ҳолда турмуш ўртоғи Р.М. ва қизи Н.М.га пичоқ билан жароҳат етказган.
ИИВ ахборотида қайд этилишича, пичоқбозлик ўзаро оилавий жанжалдан сўнг юз берган.
«Натижада она-бола жароҳат олиб касалхонага ётқизилган», — дейилади вазирлик ахборотида. Пичоқбоз отага нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)