Беларусь президенти Александр Лукашенко инсультни бошдан кечиргани ҳақидаги гап-сўзларни ҳазил-мутойиба билан изоҳлади, деб хабар беради «ОНТ» телеканали.
Президент бу ҳақда Минскдаги донли экинларни ўриш жараёнини текшириш пайтида гапирган.
Лукашенко мансабдорлардан бирига ҳосилни йиғиш бўйича топшириқ берди ва касаллиги ҳақидаги ёлғон хабарларни кулги билан изоҳлади:
«Келаси йили менга ҳисобот берасан. Сен келаси йилгача яшайсанми ўзи? Гапимдан ҳайрон бўлма, мени ўтган куни дафн қилишди, сени ҳам кўмиб юборишлари мумкин», — деди Беларусь президенти.
«Яна менинг қиёфадошим ишлаётганини ҳам ёзишибди», — деб ҳазиллашди Лукашенко.
31 июль куни Александр Лукашенко инсультни бошдан кечиргани ҳақидаги гап-сўзлардан кейин илк марта кўриниш берган эди.
Изоҳ (0)