Ҳайвон ўргатувчи намойиш вақтида тимсоҳнинг оғзига қўлини солган, тимсоҳ эса уни тишламоқчи бўлган. Daily Mail воқеа акс этган видеони тақдим қилди.
Воқеа Таиланднинг Чианграй шаҳридаги ҳайвонот боғида юз берган. Ҳайвон ўргатувчи — 45 ёшли Тао 100 га яқин одам учун томоша ташкил қилган.
Томоша вақтида Тао қўлини елка қисмигача тимсоҳнинг оғзига солган, бироқ кутилмаганда тимсоҳ Таонинг қўлини тишламоқчи бўлган.
Ҳайвон ўргатувчи қўлини тимсоҳнинг оғзидан суғуриб олишга муваффақ бўлган, бироқ видеода Таонинг қўли қонагани ва жиддий жароҳат олгани акс этган.
Видеони ҳайвонот боғига ташриф буюрганлардан бири тасвирга олган. Маълум бўлишича, ҳайвон ўргатувчининг аҳволи оғир эмас ва у яқин орада ишга қайтишга ваъда берган.
Изоҳ (0)