Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Барселона»нинг франциялик ҳимоячиси Лука Дин фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттирадиган бўлди. «Эвертон» футболчини сотиб олганини расман эълон қилди.

Фото: «Эвертон»

Фото: «Эвертон»

Унга кўра 25 ёшли Лука «Эвертон» билан 2023 йилгача шартномага имзо чеккан. Трансфер суммаси очиқланмаган.

Аввалроқ «Эвертон» каталонияликлар ғазнасига футболчи учун 20 миллион евро атрофида маблағ ўтказилиши ҳақида хабарлар берилганди.

«Эвертон» — улкан тарихга эга, катта клуб. Мен футбол ўйнашни, ғалаба қозонишни ва сифатли футбол билан мухлисларни хурсанд қилишни хоҳлайман», — дейди «Эвертон»нинг янги аъзоси.

Испания Ла Лигасининг ўтган мавсумида Дин «Барселона» сафида 12 та учрашувда (шундан 8 таси асосий таркибда) майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширганди. Маълумот учун 2016 йилда «Барселона» футболчини ПСЖдан 16,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тошкент ҳудудий электр тармоқлари” бош ҳисобчи ўринбосари 15 минг доллар пора билан қўлга тушди
Иқтисодиёт
Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?
Спорт
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон терма жамоаси Шомуродовнинг голи эвазига Боливияни мағлуб этди