Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 1 август куни Тошкентда Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад ал-Малкий билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати

Турли даражадаги мунтазам Ўзбекистон—Фаластин мулоқотининг давоми сифатида вазирлар икки томонлама муносабатларнинг, жумладан БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида таъкидланганидек, икки томон ҳам сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришдан бирдек манфаатдор ва бу учун қўшимча имкониятларни излаб топишга тайёр.

Ўзбекистон томонининг Фаластин халқи билан унинг ўз суверен давлатини ташкил этишга интилишлари борасида бирдамлиги ва Фаластиннинг Яқин Шарқдаги можароларни тинчлик музокаралари ўтказиш йўли билан бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши музокаралар давомида эътироф этилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кун тартибининг бошқа долзарб масалаларини ҳам кўриб чиқди.

Учрашувда Фаластин элчиси Муҳаммад Таршаҳани иштирок этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади