Тошкент шаҳар ҳокимияти кенг кўламдаги фестиваллар кетма-кетлигини бошлади. Улардан биринчиси «Чилла Фест — 2018» фестивали 29 июль, якшанба куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Тадбирлар «Локомотив», «Анҳор-Локомотив», Central Park, Green Park, Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғларида ўтказилди. Аттракцион ва арғимчоқларга қўшимча равишда ахборот-кўнгилочар ва ҳунармандчилик ҳудудлари ташкил қилинди.
«Чилла Фест—2018» соат 18:00 да Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг табрик нутқи билан бошланди. Ҳоким бундай тадбирларнинг пойтахтнинг ташқи кўринишига таъсири, аҳолининг ўз атрофидаги жойларни ўзгартириш имкониятлари ҳақида сўз юритди. Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг нутқи барча бешта боғда ўрнатилган LED дисплейлари орқали жонли трансляция қилинди.
«Чилла Фест — 2018»ни ўтказиш учун 6 та ивент-агентлик жалб қилинган.
Изоҳ (0)